Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Valyuta operatsiyalar

1. Резидент - юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасидаги қуйидаги суммалар ҳисоблаб ёзилиши мумкин:

а) ташқи савдони юритиш билан боғлиқ тўловларга доир;

б) ваколатли банклар орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган маблағлар;

в) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда олинган нақд чет эл валютаси;

г) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган кредитлар, чет эл инвестициялари ва қарз бўйича ўтказилган маблағлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар;

д) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)га ўтказилаётган маблағлар;

е) пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловларга доир;

ж) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича;

з) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидан ўтказилган;

и) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда келиб тушган маблағлар.

2. Валюта ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:

а) жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича ўтказилиши;

б) чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақи, белгиланган тартибга мувофиқ ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан, нақд пул шаклидаги) тўлови учун;

в) кредитлар, қарз маблағлари, фоизлар ва бошқа даромадлар тўлови учунг;

г) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг чет элдаги устав фонди (устав капитали)ни шакллантиришга доир харажатлар тўловини ўтказиш учун;

д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатли банклар орқали сотиш учун;

е) қонунчиликда белгиланган ҳолларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;

ж) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикаси бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказиш учун;

з) қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун.

3. Норезидент - юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақлари Ўзбекистон Республикасида жойлашган иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиалларига, шунингдек, хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналарига очилиши мумкин.

Бу ҳисобварақларга қуйидаги пуллар ўтказилиши мумкин;

а) хориждан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларидан ҳисобварақ эгаси номига ўтказилган хорижий валюта;

б) ваколатли банклар томонидан тўланиши лозим бўлган хорижий валюта;

- хориждан ҳисобварақ эгаси номига юборилган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича;

- ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича;

- банкка тақдим этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган топшириш ёзувлари бўлмаган хорижий валютадаги номи кўрсатилган тўлов ҳужжатлари бўйича;

- ваколатли банк рухсати билан хорижий валютада ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича;

в) нақд хорижий валюта:

- ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхона томонидан рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун ваколатли банк номига қимматли жўнатма сифатида юборган нақд хорижий валюта;

- Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмаган ҳолларда ваколатли банк рухсати билан келтирилган нақд хорижий валюта;

- хориждан хорижий ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмаларида юборилган нақд хорижий валюта;

г) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ равишда ўтказилган ёки нақд олинган бошқа маблағлар.

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?