Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Umumiy ma’lumot

Банк тўғрисида маълумотлар

Банк ёпиқ акциядорлик жамияти сифатида 1993 йилда ташкил этилган.

Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган ва банк фаолиятини амалга ошириш учун 2015 йил 18 апрелда берилган 1-сонли Бош лицензия асосида фаолият юритади.

Банк Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган биринчи банкдир.

2016 йил 1 октябр ҳолатига “UTBANK” АЖ банк хизматлари бозорида активлари ҳажмига кўра ўрта банклар тоифасига киради.

Банкнинг асосий фаолияти тижорат банк операцияларини, хорижий валютадаи операцияларни амалга ошириш, ссуда ва кафолатлар беришдан иборат. Банк аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилади, кредитлар беради, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудидан ташқарида тўловларни амалга оширади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корпоратив ва чакана банк хизматларини кўрсатиш Банк фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Банк “Фуқаролар омонатларини кафолатлаш жамғармаси” томонидан тартибга солинадиган аҳоли омонатларини кафолатлаш тизими аъзоси ҳамда “UZKART” пластик карточкалар орқали ҳисоб-китобларнинг Банклараро нақдсиз тўлов тизими иштирокчиси ҳисобланади.

Банк Ўзбекистон банклари Ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Банк жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўса, 15/ АБВ-уй.

Корпоратив мижозларга банк хизматлари Банк активлари ва фойдасининг асосий қисмини ташкил қилади. Банк бизнеси сифатининг халқаро стандартларидан кенг фойдаланилиши туфайли, Банкнинг Амалиёт бошқармаси ҳамда Юнусобод филиали пойтахт худудида корпоратив мижозларга хизматлар бозорида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб келмоқда.

Банкнинг корпоратив мижозлари базаси асосан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларидан, шу жумладан турк капитали иштирокида ташкил этилган компаниялар ва хусусий корхоналардан иборат бўлиб, бошқа банклар ўртасида етарли даражада ривожланганлиги билан ажралиб туради.

Банкнинг ташкилий тузилмаси Туркия Жумҳуриятининг Ziraat Bankasi A.Ş. ҳамда Ўзбекистон Республикаси банк тизимида қўлланиладиган тузилмаларни ташкил қилиш услубларининг мувофиқлашган ва аниқ мақсадни кўзлаган тамойилларига асосланган.

Банк устав капиталида акциядорлар улушлари қуйидаги тартибда тақсимланган:

«Агробанк» АТБ - 50% (Ўзбекистон Республикаси);

Ziraat  Bankasi AŞ - 49.98% (Туркия Жумҳурияти);

Ziraat Bank International AG -0.02% (Германия Жумҳурияти).

Банкнинг хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган биринчи банк эканлигини ва унинг таъсисчилари юқори даражада молиявий қудратга эга эканлиги ҳисобга олинса, эҳтиёж юзага келган тақдирда, Банкнинг ўз акциядорлари томонидан қўллаб-қувватланиши имконияти етарли даражада юқоридир.

Корпоратив бошқарув ва банк акциядорлари ҳамда кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банк акциядорлари манфаатларини кўзлаш ва таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 октябрдаги “Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-2084-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 05.07.2000 йилда 943-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида” Низом ҳамда Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексида      белгиланган қоидаларга амал қилиш тамойилларига асосланган.

Банкдаги корпоратив бошқарув концепцияси бизнес юритиш этикасининг андозалари ва акциядорларга бўлган муносабатларда масъулият ҳисси ҳамда банк фаолият кўрсатаётган жамият талабларини эътиборга олишни ўз ичига олади.

Банкнинг асосий мақсади акциядорларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда амалдаги қонунчиликда рухсат этилган ҳолларда банк фаолияти унинг корпоратив фойдасини кўпайтиришга йўналтиришдан иборатдир.

Шу муносабат билан, Банкда корпоратив бошқарувнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • Банк Уставида Банкнинг ижро органи, Банк Кенгаши ва Акциядорларнинг умумий йиғилишининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, уларнинг ваколат доираси чегарасини аниқ белгилаб қўйиш;
  • Банкнинг молиявий ошкоралиги ҳамда оммавий-ахборот воситаларида Банкнинг молиявий ҳисоботларининг мунтазам чоп этилиши;
  • акциядорларнинг ишончли вакили сифатида Банк Кенгаши аъзоларининг самарали фаолияти;
  • Банк акциядорларининг манфаатдорлигини ошириш ва Банкнинг якуний натижаларига эришишида ҳамда Банкнинг капиталлашуви ва Банк рейтингини оширишда уларнинг кўмагидан фойдаланиш.  
Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?