Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Omonatlar

"Сармоя" номли жамғарма омонат​и "Коммунал" номли жамғарма омонати

1. Банк томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган банк хизмати турларини кенгайтириш мақсадида миллий валюта – Сўмда “Сармоя” номли жамғарма омонат тури жорий қилинди.

2. "Сармоя" номли жамғарма омонат турига маблағлар нақд ва нақд пулсиз шаклда 3, 6, 9 ва 12 ой муддат сақлаш шарти билан қабул қилинади.

3. “Сармоя” жамғарма омонати бошланғич бадалининг энг кам миқдори 500 000 (беш юз минг) сўмдан кам бўлмаслиги лозим, депозитнинг энг кўп миқдори чегараланмайди.

4. Мазкур омонат турига йиллик 10 (ўн) фоиз миқдорида ҳақ тўланади.

5. Омонат белгиланган муддатидан аввал талаб қилиб олинганда талаб қилиб олингунча бўлган даврда тўланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади ва омонатнинг асосий суммасига ҳақиқатда сақланган кунлари учун “Талаб қилиб олингунча” омонат тури бўйича белгиланган фоиз ставкасида ҳақ тўланади.

6. Омонат эгаси омонатнинг сақлаш муддати тугагандан сўнг омонатини ҳисобланган фоизлари билан қайтариб олиши ёки уни Банкда амалда бўлган бошқа омонат турларидан бирига қайта расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

 

 

 

 

 

1. Банк томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган банк хизмати турларини кенгайтириш, уларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва аҳолидан коммунал тўловларни йиғишда қулайлик яратиш мақсадида миллий валюта – Сўмда “Коммунал” номли жамғарма омонат тури жорий қилинди.

2. "Коммунал" номли жамғарма омонат турига маблағлар нақд пулда 1 (бир) йил муддат сақлаш шарти билан қабул қилинади.

3. Омонатчи омонатнинг ҳаракат даври мобайнида омонатга қўшимча бадаллар киритиб бориш ҳуқуқига эга. Қўшимча бадаллар миқдори чегараланмайди.

4. Мазкур омонат турига йиллик 14 (ўн тўрт) фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.

5. Омонатга маблағ қўйилган кундан сўнг унга ҳисобланган фоизлар календарь ойи* тўлган кундан кейинги биринчи банк иш кунидан кейин омонат эгаси томонидан олдиндан ёзма равишда белгилаб берган коммунал тўловлар учун йўналтирилади. Омонатга қўшимча маблағ киритилган тақдирда, омонат фоизи ҳисобидан коммунал тўловларга йўналтириладиган суммасига омонатчи томонидан янгидан ёзма ариза тақдим этилади.

6. "Коммунал" номли муддатли омонатнинг энг кам миқдори 500 000 (беш юз минг) сўм қилиб белгиланади, депозитнинг энг кўп миқдори чегараланмайди.

7. Омонат белгиланган муддатидан аввал олинганда, тўланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегириб қолинади ва омонатнинг асосий суммасига ҳақиқатда сақланган кунлари учун “Талаб қилиб олингунча” омонат тури бўйича белгиланган фоиз ставкасида ҳақ тўланади.

 

 

 

 

 

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?