Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Lizing

 Лизинг (молиявий ижара) - бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан  (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олишни ва уни шу шартномада  белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беришни назарда  тутадиган ижара муносабатларининг алоҳида тури.

 Лизинг операциялари молиявий барқарор бўлган хўжалик юритувчи субъектларга тўловлилик, таъминланганлик, банк томонидан лизинг  объектини сотиб олишга инвестиция қилинган кредит маблағларини қайтаришлик ва мақсадга мувофиқ фойдаланишлик тамойиллари  асосида амалга оширилади.

 Лизинг олувчи лизинг шартномасини тузиш учун унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка қуйидаги ҳужжатларни  тақдим этиши лозим:

  • лизинг буюртмаси;
  • лизинг объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг сотувчиси тўғрисидаги маълумотнома;
  • лизингнинг бутун даврини ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
  • охирги ҳисобот санасига туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бухгалтерлик баланси (1-шакл), молиявий натижалари ҳақида ҳисобот (2-шакл), муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари.

Банк лизинг бериш юзасидан қарор қабул қилиш учун лизинг олувчидан унинг лизинг тўловларини амалга ошириш имкониятларини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.

Лизинг фоиз ставкалари миқдори лизинг олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра лизинг шартномасида белгиланади.

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?