Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Languages

  • En
  • Ру
  • Tr
  • O`z

Kreditlash

1. Банк мижозларга қуйидаги кредит маҳсулотларини таклиф этади:

  • Кредит (кредит линияси очмаган ҳолда);
  • Қайталанадиган ёки қайталанмайдиган кредит линияси очилган ҳолда;
  • Лизинг;
  • Кафолат;
  • Факторинг;
  • Истеъмол кредити;
  • Ипотека кредити;
  • Овердрафт (жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига);
  • Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа кредит маҳсулотлари.

2. Кредитлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳамда чет эл валютасида ажратилади.

3. Кредитлаш объектлари – товар-моддий қимматликлар, номоддий активлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳамда бож тўловлари, шунингдек кредит олишда гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ тўловлар (мулк суғуртаси, кредит қайтмаслик хатарини суғуртаси, гаров мулкини баҳолаш, гаров шартномаласини расмийлаштирганлик учун нотариал бож) хисобланади.

4. Жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол буюмлари/хизматларини, жумладан мебел, маиший техника, авто-мото-транспорт воситаларини, мактаб формаси ва бошқа буюмларни сотиб олиш мақсадларига берилади. Шунингдек, банкнинг корпоратив юридик мижозларининг ходимлари бўлган жисмоний шахсларга ушбу юридик мижоз кафиллиги остида овердрафт кредитлари ажратилиши мумкин.

5. Кредитлар қуйидаги муддатларга ажратилади:

  • Хўжалик юритувчи субъектларга ажратиладиган тижорат кредитлари қуйидаги муддатларга берилади:

  • Асосий капитални шакллантириш учун (инвестицион) кредитлар - 7 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, жумладан:

    • Асосий воситалар ва номоддий активлар сотиб олиш, шу жумладан бино-иншоотлар, техника ва ускуналарни сотиб олиш мақсадларига, ҳамда қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, яъни қурилиш ва бошқа материалларини сотиб олиш мақсадларига– 7 йилгача;

    • Асосий воситаларни кейинчалик лизинг ёки ижарага бериш учун сотиб олиш мақсадларига – 5 йилгача.

  • Айланма капитални шакллантириш учун кредитлар – 18 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга;

  • Тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш учун қайталанадиган очиқ кредит линияси асосида айланма маблағларини тўлдириш учун – 12 ойгача бўлган муддатга;

  • Улгуржи савдо корхоналарига қайталанадиган очиқ кредит линияси асосида айланма маблағларини тўлдириш учун – 12 ойгача бўлган муддатга;

  • Бошқа ишлаб чиқариш корхоналарига қайталанадиган очиқ кредит линияси асосида айланма маблағларини тўлдириш учун  –  18 ойгача бўлган муддатга;

  • Фермер ва деҳқон хўжаликларига ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида айланма маблағларни тўлдиришга ажратиладиган кредитлар 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга;

  • Кейинчалик сотиш мақсадида асосий воситаларни сотиб олиш учун бериладиган кредитлар айланма капитални шакллантириш учун кредит ҳисобланиб, 18 ойгача бўлган муддатга;

  • Оилавий тадбиркорлик субъектларига бериладиган микрокредитлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда, 2 йилгача бўлган муддатга берилади.

6. Жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари 3 йилгача бўлган муддатга ажратилиши мумкин.

7. Жисмоний шахсларга уй-жой қуриш, сотиб олиш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари 10 йилгача бўлган муддатга ажратилади (қонунчиликда беелгиланган имтиёзли шартлар асосида бериладиган кредитлар бундан мустасно).

8. Пластик карта орқали иш хақи ва унга тенглаштирилган даромадларини олаётган жисмоний шахслар учун овердрафт кредитлари очиқ кредит линияси шаклида 1 йилгача бўлган муддатга ажратилади.

9. Режалаштирилган пул оқимларидан ҳамда мижознинг кредит лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ажратилган кредитлар бўйича тўловлар кредит шартномасининг бутун муддатига тақсимланади ва қисмларга бўлиб тўланади (очиқ кредит линияли кредитлар бундан мустасно бўлиб, лойиҳанинг ўзини қоплашига қараб кўриб чиқилади). Тўловларнинг ҳажми ва даврийлиги кредит шартномасида белгиланади. Кредитлар бўйича имтиёзли давр белгиланиши мумкин.

10. Кредитларнинг қайтарилиши бўйича графиклар қуйидаги тартибда ўрнатилиши мумкин (қайталанадиган очиқ кредит линияли кредитлар бундан мустасно):

  • Кредит бўйича асосий қарзнинг, кредитлашнинг имтиёзли давр тугаганидан кейинги (имтиёзли давр ўрнатилмаган ҳолларда, кредит шартномаси тузилган санадан бошлаб) бутун даврига тенг қисмларда тақсимланиши (ҳар ойлик ёки ҳар чоракли тўлов асосида);
  • Мижознинг пул тушумлари прогнозидан келиб чиққан ҳолда, кредит тўловини кредитлашнинг бутун даврига тенг бўлмаган миқдорларда тақсимлаш;
  • Кредитни қайтариш графигини, пул тушумлари даврийлигидан келиб чиқиб ўрнатиш;
  • Кредитни қайтаришнинг аннуитет усули (асосий қарз ва фоизлар йиғиндисининг ҳар ойда бир хил миқдорни ташкил этиши).

11. Кредитлар буйича карздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тўлашнинг иккиламчи манбаларига қаратилиши лозим (гаровга қўйилган мол мулкни сотишдан, кафилликлар, кафолатлар ва бошқа манбалар хисобидан).

12. Банкка қарз олувчилар томонидан топшириладиган ҳисоботлар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва банкнинг ички меёрий йўриқномалари асосида белгиланади. Молиявий хисоботлар кредит шартномасида кўрсатилган шаклда ва муддатларда такдим қилиниши лозим.

13. Жисмоний шахсларнинг кредитларни қайтариш қобилияти уларнинг олган даромадлари асосида аниқланади.

14. Мижоз томонидан кредит олиш учун банкка тақдим этиладиган бизнес режа қуйидаги маълумот ва талабларни ўз ичига олиши лозим:

  • Лойиҳанинг умумий қиймати ва унда мижознинг ўз улуши тўғрисида батафсил маълумот ёритилган бўлиши;
  • банк кредитидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар, ишлаб чиқариладиган товарларни сотиш бозорининг мавжудлиги бўйича маълумотлар бўлиши;
  • буюртмалар портфелининг тузилиши бўйича маълумотлар киритилган бўлиши;
  • кредитлаш даврида режалаштирилган пул тушумлари (оқимлари);
  • кредитлаш даврида режалаштирилган чиқим ва харажатлар, ушбу харажатлар маҳсулот таннархи бўйича ҳисоб-китоблаар билан илова қилиниши;
  • кредитлаш даври учун барча мавжуд кредитларни қайтариш графиклари;
  • кредитлаш даври учун режалаштирилган молиявий натижалар;
  • кредитлаш даври учун режалаштирилган пул оқимлари етарлилиги ҳисоб-китоблари;
  • берилган барча ҳисоб-китоблар кредитлаш даври учун ойма-ой ёйиб берилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
  • бир неча хил фаолият назарда тутилган бўлса, ҳар бир фаолият бўйича тушум ва харажатлар кўрсатиб берилиши лозим.

15. Кредитларни ажратишда Банк мижозлардан кредитнинг қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида, таъминот талаб қилади.

Банк кредитларни бир таъминот, бир неча таъминот, бир неча турдаги таъминот, қисман таъминот асосида (фақат лизинг операцияларида, чунки лизингда лизинг объекти ҳам таъминоти бўлиб хизмат қилади) ажратиши мумкин.

Банкнинг кредит таъминотига қўядиган асосий талаблари – етарлилик, ликвидлилик ва сақланишлилик. Таъминотнинг бозор қиймати пасайиши кузатилганда, Банк мижоздан қўшимча ёки бошқа таъминотнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли.

16. Таъминотнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат:

  • Мол-мулк гарови, шу жумладан пул маблағлари депозити гарови;
  • Банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
  • Учинчи шахс кафиллиги;
  • Лизинг объекти;
  • Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш полиси.

17. Гаров таъминоти бўлиб қуйидаги мулк турлари хизмат қилиши мумкин:

  • Транспорт воситалари;
  • Кўчмас мулк;
  • Асбоб-ускуналар;
  • Лизинг объекти;
  • Пул маблағлари депозити.

18. Гаровга тақдим этилаетган мулк қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Тез реализация бўлиш хусусиятига эга бўлиши;
  • Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши;
  • Хажм жихатидан етарли бўлиши ва банк ходимларининг назоратида бўлиши;
  • Эркин муомалада бўла олиши.

19. Гаров таъминотининг қиймати Банк билан Гаровга берувчи ўртасидаги Гаровга тақдим этилаётган мулк баҳосини келишиш далолатномаси тузган ҳолда аниқланади.

20. Жисмоний шахслар кредитлари бўйича мол-мулк гарови қуйидаги миқдорда қабул қилиниши мумкин:

  •  ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган уй-жой, сотиб олинган қийматининг 95%идан ошмаган миқдорда;
  • истеъмол кредити ҳисобига сотиб олинган енгил автотранспорт воситаси, сотиб олинган қийматининг 90%идан ошмаган миқдорда.

21. Гаров мулкининг туридан келиб чиққан ҳолда, кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати қуйидагича белгиланади (ушбу меъёрлар банкнинг балансдан ташқари мажбуриятлари бўйича, шунингдек банкка даҳлдор шахсларга кредит ажратишда қўлланилмайди):

Гаров тури

Кредитнинг максимал миқдори, гаров қийматига нисбатан

Пул маблағлари

90%

Енгил автотранспорт воситалари

90%

Тракторлар, ўзи юрар шасси, махсус техника ва бошқа транспорт воситалари

90%

Кўчмас мулк

90%

Асбоб-ускуналар

90%

Бошка гаров турлари

80%

 

22. Суммаси энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдордаги истеъмол кредитлари бўйича ҳамда суммаси энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача бўлган миқдордаги микрокредитлар бўйича жисмоний шахслар кафиллиги қабул қилиниши мумкин. Жисмоний шахслар кафиллиги қабул қилинганда, унинг ойлик даромадлари ҳар ойлик кредит тўловларини қоплаш учун етарли бўлиши лозим.

Yuridik_shahslar_va_yakka_tartibdagi_kredit_buyicha_tariflar.pdf

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?