Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Korporativ kartalar

Корпоратив пластик карталар

Корпоратив банк картаси – бу юридик шахсга банк томонидан бериладиган, корпоратив банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картасидир.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартиби Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1470, 2005 йил 18 апрель, кейинги ўринларда – 1470-сонли Низом) белгилаб қўйилган.

UTBANK корпоратив карталари, бу — юридик шахсларга ҳам, юридик шахс бўлмаган хусусий тадбиркорларга ҳам бериладиган тўлов воситасидир.

Корпоратив картадан қуйидаги харажатлар тўлови учун фойдаланиш мумкин:

  1. Ташкилотнинг асосий фаолияти билан боғлиқ харажатлар:

    • Мол (товар)ни сотиб олиш учун;
    • Ташкилотнинг асосий фаолияти билан боғлиқ хизматлар учун.
  2. Хизмат сафари ва вакиллик харажатлари:

    • Ресторанда тўловни амалга ошириш учун;
    • Чипталарни сотиб олиш учун;
    • Мехмонхонада яшаш тўловлари учун;
    • Автомобилларни ижарага олиш учун;
    • Суткали ҳаражатларни олиш учун.
  3. Хўжалик ва қўшимча харажатлар:

    • Канцелярия товарлари, офис учун ускуналар, дастур таъминотлари харидларига;
    • Интернет харидларига (ўқув материаллари, китоблар ва бошқалар);
    • Мехмонхонада яшаш тўловларига
    • Курьер хизматлари ва бошқа профессионал хизматлар;
    • Бошқа хўжалик харажатлари.
Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?