Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Korporativ boshqaruv kodeksi

1. Банк акциядорлари умумий йиғилишининг 2016 йил  13 майдаги қарори билан «UTBANK» АЖ томонидан 2016 йил 13 майдан бошлаб, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

codex-uz.pdf

 

2. Ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида АЖ кузатув кенгаши ўз ичига қуйидагиларни олган “Ахборот сиёсати тўғрисида низом”ни тасдиқлайди:

  • АЖ томонидан очиқ ахборотларни ошкор қилиш мақсад ва принциплари;
  • сайтда ошкор этилиши шарт бўлган ахборотлар рўйхати, уларни ошкор этиш муддати, тартиби ва шакли, шу жумладан, улар ошкор этиладиган ахборот  каналлари;
  • АЖ тўғрисидаги ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни эълон қилиш бўйича ижроия органининг мажбуриятлари;
  • бошқарув органи аъзолари, мансабдор шахслар, АЖ ишчиларининг акциядорлар ва инвесторлар, бошқа манфаатдор шахслар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ахборот алмашинув тартиби;
  • АЖнинг ахборот сиёсатига амал қилишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар.

 

 

3. Манфаатлар қарама-қаршилиги билан боғлиқ вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва низоли вазиятларни бартараф этиш учун АЖ ўз ичига қуйидагиларни олувчи манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади:

  • АЖ мансабдор шахсларининг АЖ манфаатини кўзлаб фаолият юритиш мажбурияти;
  • АЖ мансабдор шахслари томонидан ҳаракат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор қилинганда манфаатлар қарама-қаршилигига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
  • АЖ мансабдор шахсларининг кузатув кенгашини манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келиши тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти;
  • кузатув кенгашининг рухсатисиз АЖ мансабдор шахсларининг бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида иштирок этишини тақиқлаш;
  • АЖ мансабдор шахслари томонидан ҳаракат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор қилинганда манфаатлар қарама-қаршилигига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш;
  • манфаатлар қарама-қаршилиги билан боғлиқ низоли вазиятларни ҳал этишнинг, шу жумладан, уларни
  • ҳал этиш учун манфаатдор бўлмаган учинчи шахсни тайинлаш ёки манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш бўйича ваколатни кузатув кенгашининг мустақил аъзоси (аъзолари)га юклашнинг батафсил регламенти.
Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?