Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Iste'mol krediti

1. Истеъмол кредитлари мижозларга уларнинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун берилади, жумладан:

  • истеъмол товарлари сотиб олиш (уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситалари, мебел ва интерьер буюмлари ва бошқалар);
  • уй-жойларни таъмирлаш билан боғлиқ қурилиш моллари сотиб олиш ва/ёки уй-жойларни таъмирлаш хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
  • туризм, даволаниш, таълим олиш, маросим ва тадбирлар ўтказиш, бошқа иш ва хизмат турлари;
  • бошқа истеъмол мақсадлари.

2. Кредитлар фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида,  3 (уч) йилгача бўлган муддатга ажратилади. Кредитни қайтариш, қарз олувчининг ҳоҳишига биноан, аннуитет тартибида (тенг тўловлар билан) ёки стандарт тартибда (асосий қарз тенг қисмларда) амалга оширилиши мумкин. Ёш оила аъзолари учун асосий қарзни қайтариш бўйича 6 ойгача бўлган муддатга имтиёзли давр белгиланиши мумкин.

3. Кредит комиссияси,  истеъмол кредити ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, иш ва хизматлар қийматини олдиндан тўлаш учун товар (иш, хизматлар) қийматининг 30%игача бўлган миқдорда бўнак талаб қилиш хуқуқига эга.

4. Истеъмол кредити учун Банк томонидан ажратиладиган кредит маблағининг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг 300 (Уч юз) бараваридан ошмаган миқдорда белгиланади.

5. Кредит олиш учун қарз олувчи ариза (кредит буюртманомаси) расмийлаштиради ва аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • қарз олувчи ва алоқадор қарз олувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат(паспорт)нинг асл нусхасидан Банк ходими томонидан олинган ксеро-нусха;
  • қарз олувчи ва алоқадор қарз олувчиларнинг иш жойидан ишлаши ва эгаллаган лавозими, охирги 12 (ўн икки) ой давомидаги даромадлари тўғрисида доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) ёки даромад манбидан (масалан, дивиденд) олинган маълумотнома/ҳисоботлар, ёки охирги 12 (ўн икки) ой ичидаги даромади тўғрисида яшаш жойидаги давлат солиқ идораси томонидан тасдиқланган декларациялар нусхалари; 1
  • қарз олувчининг яшаш жойидан истиқомат қилиши ва оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
  • таъминот (шу жумладан учинчи шахс кафиллиги) бўйича ҳужжатлар;
  • истеъмол кредити ҳисобига товар (иш, хизматларни) сотиб олиш бўйича тегишли (олди-сотди, комиссия, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш бўйича) шартнома.

6. Кредит бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши учун қуйидаги таъминот турлари қабул қилинади:

  • мол-мулк (кўчмас мулк, транспорт воситалари, пул маблағлари, банкларнинг омонат сертификатлари) гарови;
  • банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
  • Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг 100 (Бир юз) бараваригача бўлган миқдордаги кредитлар бўйича - жисмоний шахслар кафиллиги;
  • кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш полиси – фақат мол-мулк гаровининг етмаган қисми учун ёки вақтинчалик таъминот сифатида.

7. Кредитлар бўйича батафсил маълумот: tarif_kredit_jismoniy_shaxslar_2017.pdf

 

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?