Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Hisob-kitob kassasi xizmati

1. Мижоз UTBANK да қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:

а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;

б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;

в) муддатли депозит ҳисобварақлари;

г) ссуда ҳисобварақлари;

д) бошқа депозит ҳисобварақлари.

2. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.

3. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

4. Мижоз томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси тузилади.

5. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди.

6. Кичик бизнес субъектларидан миллий валютада ҳисобварақ очганлик учун ҳақ олинмайди.

7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, банк мижозга ҳисобварақ очишни рад этади.

8. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;

б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

г) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча.

д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.

9. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;

б) юридик шахснинг илтимосномаси (илтимосномада юридик шахснинг «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «Хос рақами» кўрсатилган бўлиши шарт);

в) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;

г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

д) ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжат. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.

10. Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;

б) агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;

г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.

11. Ҳисоб-китоб ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

  • тартиб рақами;
  • ҳужжатнинг санаси;
  • маблағларни тўловчининг номи;
  • маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами;
  • маблағларни тўловчининг – солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • маблағларни тўловчи банкнинг номи;
  • маблағларни тўловчи банкнинг коди;
  • маблағларни олувчининг номи;
  • маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами;
  • маблағларни олувчи банкнинг номи;
  • маблағларни олувчи банкнинг коди;
  • тўлов суммаси;
  • тўлов мақсади.

12. Чекда қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

  • чекнинг серияси ва тартиб рақами;
  • жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг серияси ва тартиб рақами;
  • чек амал қилиш муддатининг охирги санаси.

Чекларда маблағларни тўловчининг – солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов мақсади кўрсатилмайди.

13. Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

  • аккредитивнинг амал қилиш муддати;
  • аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;
  • буюртманинг тартиб рақами;
  • буюртма берилган сана;
  • товарнинг (иш, хизмат) номи;
  • тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;
  • қўшимча шартлар.

14. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, маблағларни тўловчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда қисқартирилган фирма номидан фойдаланиши мумкин.

15. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди.

16. Чеклар ҳаво ёки қора ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан ёхуд техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши мумкин.

17. Банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

  • юридик шахслардан – ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди);
  • якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан – ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада муҳр изи қўйилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжати муҳр изисиз қабул қилинади.

Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.

18. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк амалиёт куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

19. Мижознинг ҳисобварағидан маблағлар:

  • ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида;
  • электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
  • банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
  • БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади.

20. Мижознинг ҳисобварағига маблағлар:

  • электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
  • чекнинг асл нусхаси асосида;
  • БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан кирим қилинади.

21. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.

22. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади.

23. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади.

Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш зарурлиги тўғрисида тугатиш комиссияси томонидан банкка ариза тақдим қилинади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади.

Тугатилаётган юридик шахснинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банк жавобгар бўлмайди.

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?