Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Faktoring

Факторинг - мижозни молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда у банкка етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини беради.

Мижоз шартнома тузилгунга қадар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномаси;

- моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (товар-транспорт юкхатлари, ишончномаларнинг кўчирма нусхалари, ишларни қабул қилиш далолатномалари ва ҳоказо);

- тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати;

- тўловчининг молиявий ҳолатини белгилаш учун зарур ҳужжатлар.

Экспорт маҳсулотлари бўйича факторинг хизматларини банк хорижий валютада талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағи бўлган, фақат ўзи хизмат кўрсатадиган корхона ва ташкилотларга, 60 кундан ошмайдиган муддат билан кўрсатади.

Банк томонидан факторинг хизматлари кўрсатилиши чоғида хорижий валютада тўлов ҳужжатининг номинал қиймати билан унинг шартномага мувофиқ банкка берилиш суммаси ўртасидаги фарқ бўлган дисконт тушунилади.

Етказиб берувчи тегишли хорижий шерик билан тузган, илгари ҳисобга қўйилган экспорт контрактлари бўйича етказиб берувчи корхонада муддати ўтган дебиторлик қарзининг йўқлиги экспорт операциялари бўйича факторинг хизматлари кўрсатилишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Банк фақат белгиланган тартибда ўзи ҳисобга қабул қилган экспорт контрактлари бўйича ва хорижий корреспондент банкларнинг банк кафолатлари олинган ёки мазкур контрактлар бўйича очиқ чақириб олинмайдиган аккредитивлар суммасидан ошмайдиган суммада факторинг хизматларини кўрсатади.

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?