Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Dividendlar bŏyicha ma’lumot

    Банкнинг дивиденд тўлаш сиёсати

“UTBANK” АЖ нинг дивиденд тўлаш сиёсати умумий бошқарув сиёсати таркибий қисми бўлиб, дивиденд тўловлари миқдорини белгилашда, унинг акциядорлари билан Банкнинг манфаатларини уйғунлиги, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Банк Устави ва ички меъёрий хужжатларида кўзда тутилган, банк акциядорларининг ҳуқуқларини химоялаш ва уларга қатъий риоя қилишга асосланади ҳамда Банкнинг капиталлашув даражасини ошириш ва унинг инвестиция салоҳиятини ўстиришга қаратилган.

Дивиденд фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг Банк ихтиёрида қоладиган, унинг акциядорлари ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.

Банк акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари билан тўланади.

Дивиденд банк акциядорлари ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

Банк бир йилда бир марта дивиденд тўловини амалга оширади.

Банк акциядорларининг умумий йиғилишига тавсия этиладиган дивидендлар миқдорини белгилаш тўғрисида қарор, шу акциядорлар умумий йиғилишини чақириш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказиладиган Банк Кенгаши йиғилишида қабул қилинади. Мазкур қарорни қабул қилишда Кенгаш молия йили натижалари бўйича Банк томонидан олинган соф фойда миқдорини, Банкнинг ривожланиши ва стратегиясини амалга оширишда капиталга эҳтиёжи, дивидендлар тўланиши Банкнинг молия-хўжалик аҳволи қай тарзда таъсир қилиши ҳамда дивидендлар миқдорини белгилашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларни ҳисобга олади.

Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Банк акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ҳолатларнинг бири мавжуд бўлган тақдирда, Банк акциялари бўйича дивидендлар тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилинмайди:

  • устав капиталининг ҳаммаси тўлаб бўлинмаган;
  • дивидендлар тўланадиган пайтда Банкда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида Банкда шундай белгилар пайдо бўлса;
  • Банк соф активларининг қиймати унинг устав ва захира фондлари суммасидан кам бўлса;
  • агар Банк Марказий банк томонидан ўрнатилган капиталнинг энг кам миқдори ва бошқа захиралар талаби даражасига жавоб бермайдиган бўлса;
  • Банк томонидан дивидендларнинг тўланиши натижасида банк капитали етарсизлигига олиб келса;
  • Банкнинг тақсимланмаган фойдаси дивидендларни тўлаш учун етарли бўлмаса.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексининг 156-моддасига биноан Банкдан олиниб, унинг устав капиталига йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида Банк акциядорлари таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган Банкнинг мол-мулки унинг муассислари (акциядорлари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади.

23.12.2016 йил акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида эълон қилинган дивидендлар бўйича маълумот: 

Хабар рақами —‎

32

Муҳим фактнинг номи:‎

Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш

Даромад ҳисобланган ва тўланаётган қимматли қоғозларнинг тури, шунингдек уларнинг тоифаси (типи) ‎

‎‎оддий акция

Эмитент томонидан қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана‎

2016 йил 23 декабр

Эмитентнинг қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органининг номи‎

‎‎Акциядорлар умумий йиғилиши

Эмитентнинг қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органи йиғилишининг баённомаси тузилган сана‎

2016 йил 26 декабр

Қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш санаси‎

‎‎2016 йил 23 декабр

Қимматли қоғозлар бўйича даромад тўлашнинг бошланиш санаси‎

‎‎2016 йил 23 декабр

Қимматли қоғозлар бўйича даромад тўлашнинг тугаш санаси‎

2017 йил 20 феврал

Бир дона қимматли қоғозга ҳисобланган ва тўланаётган даромад миқдори‎

_82,00_
‎(сўм) ‎

_7,0_
‎(номиналга
‎нисбатан %) ‎

Даромад ҳисобланган ва тўланаётган қимматли қоғозларнинг умумий сони‎

40.920.000 дона

Қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган даромадни тўлаш шакли (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк)‎

пул маблағлари

 

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?