Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Bugungi UTBANK

2011-2016 йилларда фаолияти кўрсаткичлари барқарор ўсиб бориши натижасида Банк ўзининг бозордаги ўрнини барқарор даражада сақлаб туришга эришди. Чунончи, бу давр мобайнида ўзига қиёсланган банклар орасида Банк етарли даражада барқарор ўринни эгаллаб турди.

Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар дастурининг  барча йўналишлари бўйича белгиланган барча вазифаларни бажарилишини таъминлаш ишлари олиб борилди.

 2016 йилнинг 9 ойлик давомида Банк жадал ривожланаётган кредит муассасаси сифатида ташқи ва ички  бозорда етакчи ўринларни эгаллаш бўйича аниқ белгиланган стратегик дастур асосида фаолият юритди. Асосий эътибор банк молиявий қудратини оширишга, мижозларга халқаро андозалар талабига жавоб берадиган турли банк хизматларини таклиф этган ҳолда олий  даражада тезкор ҳизмат кўрсатишга, кичик ва ҳусусий бизнесни жадал ривожлантириш йўлидаги банкнинг хизматлари ҳажмини оширишга қаратилди.

Жумладан,

банк томонидан ҳалқаро рейтинг ташкилотларидан рейтинг баҳосини олиш ва уни мунтазам янгилаб бориш;

банк умумий капиталини ўстириш, шу жумладан унинг устав капиталини ошириш;

банк активларини самарали бошқаришни ташкил этиш, ажратилаётган кредитларни мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва кичик бизнес тармоқларини молиялаштиришга йўналтириш ишларини жадаллаштириш ва банк даромадларини ошириш бўйича кичик бизнесга таълуқли янги хизматлар ва кредит турларини яратиш;

банкда ахоли ва хужалик юритувчи субъектларнинг буш пул маблагларини банк депозитларига жалб килиш борасида ишларни амалга ошириш, манфаатли янги муддатли, жамғарма омонат ва депозитларни ишлаб чиқиш устувор вазифалар қилиб белгиланди.

2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Банк активлари, 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 22,94% га ошиб, 255,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичнинг ўсишига мижозларнинг Банкдаги ҳисобварағларидаги маблағларнинг 3 баробар ўсиши (78,5 млрд. сўм, яъни жами активларнинг 30,72 %) ўз таъсирини кўрсатди.

Банкнинг соф кредит портфели ҳисобот санасига, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 46,79% га ортиб, 107,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Бунинг оқибитида кредит портфелининг жами активлардаги улуши 42,12 % га етди.

Банкнинг жами капитали ўтган йилга нисбатан 41,42% га ўсиб, 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 93,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Шу жумладан, устав капитал мазкур давр мобайнида 32,45% га, захира капитали эса 45,66% га ортиб, 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Банкнинг устав капитали 47,9 млрд. сўмга, захира капитали 35,3 млрд. сўмга етказилди. Шунингдек, Банкнинг тақсимланмаган фойдаси ўтган даврнинг шу санага нисбатан 80,73% га ортиш кўрсатиб, 10,2 млрд. сўмни ташкил этди.

2016 йилнинг 3-чораги якуни бўйича Банкнинг жами капитали етарлилик коэффициенти 44,70% ни, 1-даражали капитал етарлилик коэффициенти 42,90 % ни ташкил қилди.

2016 йил давомида банкнинг фаолияти жадал ривожланиб бориб, кўрсаткичлар “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигининг “uzА” “Барқарор”, Moody’s ҳалқаро рейтинг агентлигининг В2 “Барқарор” рейтинг баҳолари билан тасдиқланди.

Мазкур рейтинг баҳоларининг асосий омилларидан бири бўлиб, Банкнинг ликвидлилик ҳолатининг юқори даражада баҳоланишидир.  2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Банкнинг ликвидли активлари, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 131,41 % га ўсиб, 112,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Шунингдек, Банкнинг жорий ликвидлик коэффициенти 72,80% дан 120,35% га  ўсиши таъминланди.

Банкнинг асосий молиялаштириш манбаи бу мижозларнинг маблағлари бўлиб, 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра уларнинг ҳажми 40,08% га ўсди ҳамда Банк мажбуриятларининг 61,22% ини ташкил этди.

2016 йилнинг 3-чораги якуни бўйича Банкнинг фойдалилик кўрсаткичлари ижобий ўзгариш динамикасини кўрсатишни давом этди. Хусусан, Банкнинг фоиз даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 41,37% га га ўсиб, 2016 йилнинг 3-чораги якуни бўйича 13,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Банкнинг соф комиссион даромадлари эса 22,11% га ортиш кўрсатиб, ҳисобот санасига 5,45 млрд. сўмга етди. Мазкур ортиш динамикаси натижасида Банкнинг жами операцион даромадлари 2016 йилнинг 3-чораги якуни бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 29,26% га ортиб, 18,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

Банк фаолиятига 2016 йилда ижобий таъсир кўрсатган омиллар қуйидагича:

  • Бозорда ўз ўрнини сақлаб туриш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича  Банкнинг аниқ стратегиясига риоя қилинганлиги;
  • замонавий ахборот технологияларни ва молиявий воситаларни фаол жорий этишни давом эттирилганлиги;
  • Банк мижозлари ва акциядорлар учун маълумотларнинг ҳаққоний ва тўлиқ ошкор этилиши;
  • Банк акциядорларининг қўллаб-қувватлаш даражаси;
  • активлар ва капитал рентабеллиги кўрсаткичларини ўсиб бориши;
  • соф фоиз маржаси ва фоиз спрэди кўрсаткичларини ўсиб бориши;
  • даромадлилик ва фойдалилик кўрсаткичларини ўсиб бориши.

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?