Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Bankning siyosatlari

1. Кредит сиёсати – жорий йил мобайнида банк кредит портфелини шакллантириш, хусусан, кредитлаш борасидаги банк фаолиятининг Марказий банкнинг кредит муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, кредитлаш тамойилларига мослигини таъминлаш, кредит портфелини самарали бошқариш, кредит бериш жараёнида юзага келадиган хатарларни баҳолаш ҳамда уларни минималлаштириш, кредит мониторинги ўтказиш ва уни сўндириш жараёни билан боғлиқ амалларни белгилаш, кредит портфелини диверсификациялаш ҳамда банк фоиз сиёсатини юритиш билан боғлиқ тадбирлар йиғиндисидан иборатдир.

kredit_siyosati_2017.pdf

2. Эмиссия сиёсати – бу банкнинг қимматли қоғозларини муомалага чиқариш орқали ўз сармояси ва ресурс базасини кенгайтириш, шунингдек банк пассивларини диверсификация қилиш орқали ўз ликвидлилигини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуидир.

emissiya_siyosati_2017.pdf

3. Инвестиция сиёсати банк маблағларини инвестиция қилишдаги асосий ёндошувлар, Республика ва бошқа давлатлар биржалари ҳамда биржадан ташқари бозорларида қимматли қоғозлар ва дериватив (ҳосилавий) фонд инструментлари билан ўз ҳамда жалб қилинган маблағлари ҳисобига операциялар амалга оширилишини тартибга солади. Шу билан бирга ушбу Сиёсат қимматли қоғозларнинг турига қараб уларнинг таваккалчилик даражасини белгилайди.

investiciya_siyosati_2017.pdf

4. Ликвидликни бошқариш сиёсати банк акциядорлари ва мижозлари, шунингдек кредиторлари олдида қарз ва молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлиқ бажариш, барқарор фаолият юритиш мақсадида банкнинг ликвидлилигини таъминлаш ва самарали бошқариш сиёсатини белгилаб беради.

likvidlikni_boshkarish_siyosati_2017_0.pdf

5. Ахборот сиёсатининг мақсади акциядорлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Банк ва унинг фаолияти тўғрисида ишончли ахборот талабларини қондириш йўли билан Банк фаолияти ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш ҳисобланади.

ahborot_siyosati_nizom.pdf

6. Депозит сиёсатининг асосий мақсади молиявий бозорларда ишлаш ҳамда бир онлик, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ликвидликни сақлаб туриш учун зарур ва етарли бўлган пул ресурсларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган меъёрлар доирасида минимал харажатлар даражасини таъминлаган ҳолда оптимал (муддатлари, қиймати ва валюталари бўйича) жалб этишдир.

depozit_siyosati_2017.pdf

7. Дивиденд тўлаш сиёсатининг асосий мақсади банк акциядорларига тушунарли бўлган, дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг миқдорини белгилаш, тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида аниқ механизмини ўрнатишдан иборат.

dividend_siyosati_2017.pdf

8. Кадрлар сиёсати банкнинг бошқарув ва асосий фаолиятининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Унинг мақсади жипслашган, жаҳон андозалари талаблари даражасида фаолият юрита оладиган, молия бозори қонуниятларини мукаммал ўзлаштирган, иқтидорли кадрлар тизимини яратишдан иборат.

kadrlar_siyosati_2017.pdf

9. Манфаатлар тўқнашуви сиёсати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, “UTBANK” акциядорлик жамияти Устави, Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Банкда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш тартибини белгилаб беради.

manfaatlar_tuknashuvi_siyosati.pdf

10. Ҳисоб сиёсати банк молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган махсус тамойилларни, конвенцияларни, тартиб ва амалий ёндашувларни ифодалайди. Ҳисоб сиёсати талабларини бажарилиши UTBANK учун мажбурий ҳисобланади.

hisob_siyosati_2017.pdf

 

 

 

 

 

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?