Ko'p so'raladigan savollar Foydali havolalar Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi Интернет банк Bog'lanish

Aksiyadorlik umumiy yiğilishi tŏgrisida nizom

Низом «UTBANK» акциядорлик жамияти Акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши Банкнинг юқори бошқарув органидир.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Банк уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Банк Кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Банк Бошқаруви раиси, Бошқарув аъзолари аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Банкнинг йиллик ҳисоботи Банк Бошқаруви ва Кенгашининг Банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Банк Кенгаши томонидан белгиланади.

 9-ilova_akciyadorlar_umumiy_yigilishi_nizomi-2016_1.pdf

Bizning yutuqlarimiz
2016
SO'ROV

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?

Как Вы оцениваете новый дизайн сайта нашего банка?